Exit
Инглиз тили ҳафталиги “Келажак Лингво” иштирокида.
2713
2012-12-14

Фонд Форум ва унинг қошидаги “Келажак овози” ЁТМнинг энг яқин ҳамкорларидан бири ҳисобланаган Ўзбекистондаги Британия Кенгаши 30-ноябрдан – 15 декабрга қадар “Инглиз тили ҳафталиги”ни ўтказди . Ўзбекистон таълим вазирликлари, Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари ассоциацияси ва Фонд Форум Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитиш ва ўрганиш жараёни ривожи  учун фойдали ҳисобланган мазкур лойиҳани амалга оширишда яқиндан ҳамкорлик қилишди.

Ўтган йили, инглиз тилини ўрганиш ва ўқитишдаги айрим долзарб масалалар, одамларга инглиз тилини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар ҳақида маълумотлар беришга тайёрлик ва инглиз тилини ўрганувчилар ва ўқитувчилар талаблари Британия Кенгашини яқин ҳамкорларни бирдамликка чорлашга ва Ўзбекистон бўйлаб мутахассислар, ўқувчи ва ўқитувчиларни жалб қиладиган анжуманлар, тақдимотлар, давра суҳбатлари каби тадбирлар ташкил этишга ундади. Гарчи жуда қизиқарли ва фойдали тадбирлар занжири бир ҳафтадан кўпроқ муддатга чўзилса ҳам, лойиҳа “Инглиз тили ҳафталиги” деб номланди. Бу йил мазкур ҳафталик иккинчи маротаба ўтказилди ва ўтган йилгиси каби, фикр ва мулоҳазалар ҳамда тажрибалар алмашинуви учун қулай муҳит ярата олди.

Бу йилги ҳафталикнинг ўтган йилгисидан фарқи шундаки бу йили кутилганидек лойиҳа қамрови кенгайди ва кўпроқ ёшлар жалб қилинди. Йилдан йилга ёшларнинг бу лойиҳага бўлган қизиқиши, Британия Кенгашининг бошқа лойиҳаларига бўлгани каби ортиб бормоқда. Фонд Форум ва Британия Кенгашининг яқин ҳамкорлиги шарофати билан, “Келажак овози” ЁТМ фаоллари анжуманлар ва бошқа тадбирларда, томошабин, нотиқ, ташкилий ишларда кўмакчи, фотограф ва журналист бўлиб иштирок этиш имконига эга бўлдилар. Ўндан ортиқ инглиз тилини яхши биладиган фаол ёшлар “Келажак Лингво” тил маркази фаоллари орасидан саралаб олинди. “Keлажак Лингво” фаоллари маҳаллий ва халқаро мутахассислар ва ўқитувчилар билан мулоқотда бўлиш ҳамда шу орқали ўзларидаги билимларни, забоний қобилиятларни ривожлантириш ва дунёқарашларини кенгайтиришга эришдилар. Улар ўзларининг кўнгилдагидек иштироклари ва Британия Кенгаши билан амалга оширилаётган лойиҳалари ҳақидаги тақдимотлари билан вазирлик ва униерситетлар вакиллари, шунингдек, халқаро профессионалларнинг диққатига сазовор бўлдилар.

English Week – 2012 инглиз тили ҳафталиги “Келажак овози” ЁТМнинг Британия Кенгаши билан ҳамкорлигини яна бир поғонага кўтарадиган лойиҳа бўлди. Инглиз тили ҳафталиги сўнггида “Келажак Лингво” ва Британия Кенгаши ўзларининг янги, “Тараққиёт клуби” деб номланган лойиҳаларини амалга оширишни бошладилар. English Week – 2012 доирасида “Келажак лингво” тил маркази фаолларидан тузилган лойиҳа ишчи гуруҳи ЎзДЖТУ қошидаги 2-сон академик лицейида жамоатчилик билан ишлаш тадбирини ўтказиб, ўқувчиларга лойиҳа ҳақида маълумотлар бердилар.