Exit
“Келажак Лингво” фаолларининг лойиҳаси тақдимоти Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари анжуманида
2706
2012-12-05

Ўзбекистон инглиз тили ўқитувчилари ассоциацияси (UzTEA) ҳар йили, анъанавий равишда ўқитувчилар анжуманларини ўтказади. 2012-йилги инглиз тили ҳафталиги доирасида ҳам, ассоциация ўзининг 16-анжуманини ташкил этди. “Келажак Лингво” тил маркази фаоллари ўзларининг Британия Кенгаши билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Доно авлод” (“Infant prodigy”) лойиҳаси муваффақиятларини иштирокчилар эътиборига ҳавола этдилар ва серғайрат ўқитувчиларни ҳамкорликка чақирдилар.

Анжуман республика бўйлаб 350дан ортиқ инглиз тили ўқитувчилари, хорижлик мутахассислар ва вазирликлар, ваколатхоналар ҳамда таълим муасассалари вакилларига ўз эшикларини очди. Бу сафар анжуман, тақдимотлар, маҳорат дарслари ва турли машғулотлар орқали билим олиш ва алмашиш муҳитини яратган City Palace Hotel  меҳмонхонасида бўлиб ўтди.

Анжуман олий ва ўрта-махсус таълим вазирининг ўринбосари, ваколатхоналар вакиллари ва хорижлик арбоблардан таркиб топган нуфузли меҳмонлар нутқлари билан очиб берилди. Сўнг, Ўзбекистондаги Британия Кенгаши директори Стив Макналти Британия Кенгаши фаолияти ва хамкорлари ҳақида тақдимот қилиш учун минбарга чиқди. Жаноб Маналтининг тақдимоти “Келажак Лингво” тил маркази фаолларининг лойиҳаларидан бири ҳақидаги тақдимотни ҳам ўз ичига олди. Маълумки, тил марказида тиллар бўйича эгаллаган билмларини амалда қўллаш ва шу орқали билим ва кўникмаларни ривожлантираётган юзлаб ёшлар мавжуд. Британия Кенгаши ҳам фаолларни, уларнинг ташаббусларини қўллаб қувватламоқда. Яқин хамкорлик натижасида фаоллар ўзларининг бир қатор лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ этишга эришдилар. Шундай лойиҳалардан бири, мактабгача ёшдаги болаларга инглиз тилини ўргатувчи ёш ўқитувчиларни тайёрлаш ва мактабгача таълим муассасаларида инлиз тилини бепул ўқитишга қаратилган ижтимоий лойиҳаси “Доно авлод” (“Infant prodigy”) ҳисобланади. Фаоллар  ўзларининг мазкур лойиҳалари тўғрисидаги муваффақиятларини бўлишилари учун анжуманга жалб қилинган эдилар.

Боғчаларда инглиз тилини ўқитиш ва ўргатишни ўрганиш жараёнини бутунлай қамраб олган 20 дақиқа атрофидаги вақт ёш нотиқлар учун шуҳрат лаҳзалари бўлди. Улар ўзларининг республикада ўзининг турли тақдимот ва махорат дарслари билан машхур ўқитувчи, тренерлари Виктория Демидова ҳақида таъкидлаб, йиғилган ўқитувчилар жамоатини ҳайратга солдилар. Ўзларининг ўрганиш ва амалиёт пайтлари ҳақидага ҳикояларини “Келажак Лингво”нинг медиа маркази томонидан яратилган видеолавҳаси давом эттирди. Тақдимотга хулоса ясар экан, фаоллар ўқитувчиларни шундай ижтимоий лойиҳаларда хамкорлик қилишга чорлади.

Тақдимотдан сўнг, кўплаб ўқитувчилар фаолларга ўзларининг таассуротларини ва ҳурматларини изҳор этдилар ҳамда “Infant prodigy” лойиҳасига қўшилиш имкониятлари ҳақида суриштирдилар. Айтиб ўтиш жоизки, Наманганлик ўқитувчи, “Шуҳрат” медали соҳибаси Дилсора Кулдашева Наманганда бу лойиҳани амалга ошириш учун лойиҳа ишчи гуруҳини тузишни бошлаб юборди.