Exit
Инглиз тили ҳафталигининг ижодкор ўрганувчиларбоп лаҳзалари!
2681
2012-12-14

Барча ёшдагилар учун суҳбатлашиш, мулоҳазалар, тажриба ва билим алмашиш имкониятларини яратган инглиз тили ҳафталиги бу тилни ўрганувчилар бўлган ёшларни эътибордан четда қолдирмади. Чунки, Британия Кенгашининг фаолиятининг катта қисми ёшларга қаратилган. Learner Conference (Ўрганувчилар анжумани) ўтган йилдан бери, English Week ҳафталигининг муҳим қисмларидан бири сифатида ўтказиб келинмоқда. “Келажак овози” ЁТМ фаоллари, унивеситет талабалари ва ўқитувчилари, хамкор ташкилотлар, ваколатхона ва олийгоҳлар вакиллари қатнашган иккинчи анъанавий Learner Conference 2012-йилнинг 6-декабрида Халқаро Ҳамкорлик Маркази биносида бўлиб ўтди.

Юздан ортиқ ёшлар 6-декабр санасини узоқ кутдилар, ахир бу куни улар инглиз тилини самаралироқ ва ижодкорона ўрганиш ҳақидаги маълумотларга эга бўлишардида. Анжуман турли кўргазмалар, тақдимотлар, воркшоплар, мусобақалар, саҳна чиқишлари ва шеърият кеяаси билан кутилганидан ҳам қизиқарли ва фойдали бўлди.

Анжуман аввалида, Тошкентдаги MDIS институти,Бриьтания элчихонаси ва “Келажак овози” ЁТМлар ўзларининг фаолияти тўғрисида маълумотлар берадиган кўргазмалар ташкил қилишди. “Келажак овози”нинг “Келажак Лингво” тил маркази фаоллари инглиз тилидаги бошқотирмалар ечиш бўйича кичик мусобақа ҳам уюштирди. Ёш иштирокчилар нафақат бошқотирмаларга, балки улар орқали инглиз тилини ўрганиш мумкинлигига ҳам қизиқиб қолдилар.

Анжуман уни ташкил этилишида хамжиҳатлик билан ишлаган ташкилотлар вакиллари нутқлари билан, тантанали очиб берилди. Британия Кенгаши директори, Стив Макналти бундай анжуманлар ўтказишнинг аҳамияти ҳақида сўзлади ва хамкорларга миннатдорчилик билдирди. Анжуманга ташриф буюрган Британия Кенгашининг регионал директори навбат берилган фойдаланиб, Ўзбекистондаги Британия Кенгашининг фаолиятини юқори баҳолаши ва тадбирдан кутаётганлари ҳақида гапирди.
 
Аксарияти, ёшлардан ташкил топган анжуман қатнашчилари Фонд Форум матбуот котиби Динара Дултаеванинг нутқини ўзгача қизиқиш ва эътибор билан тингладилар. Чунки, у “Келажак овози”, унинг лисоний қобилиятларни ривожлантириш учун фойдали бўлган лойиҳалари ва уларнинг амалга ошишида Британия Кенгаши билан хамкорликнинг ўрни ҳақида сўзлади. Динара Дултаева яна инглиз тили ҳафталигида фаол қатнашаётган “Келажак Лингво” фаоллари бутун “Келажак овози” ЁТМ фаоллари ва хатто Ўзбекистон ёшларининг салоҳитини намойиш қилаётганларини қайд этди.

Ўзбекистондаги Британия элчихонасининг сиёсий ва жамоатчилик дипломатияси бўлими раҳбари - Лоти Уоллернинг мазмунли нутқидан сўнг, Word on the Street теледастури доирасида эълон қилинган мусобақа ғолиблари British Councilдан эсдалик совғаларини қабул қилиб олдилар. Сўнг Наталиа Царикова ва Лоти Уоллер томонидан йиғилганларга қизиқарли маълумотларга бой тақдимотлар ўтказилди.

 

Анжуман дастурига кўра бўлиб ўтган кофе брэкдан сўнг, қатнашчилар орзиқиб кутган пайтлар келди. ТХВУ ўқитувчиси Розалия Зирянова, MDIS ўқитувчиси Мурад Исмаилов ва Британия Кенгаши вакили, “Келажак Лингво”да ўқитувчилик қилаётган Рано Нурмановалар йиғилганларга турли мавзуларда дарслар ташкил этдилар. Устозларнинг машғулотларидан сўнг, ёш ўқувчи ва талабалар иштирокчиларнинг эътиборини ўзига қаратди. Университетлар талабалари, Таджибаев Камолиддин ва Камалетдинова Элина ҳамда Заррух Рахимовлар, “Келажак Лингво” фаоллари Сардор Содиков, Дилафруз Кадирова, Абдумўмин Рузикулов ва Саидазиз Аъзамовлар ўзларининг жўнатган иштирок учун аризалари билан кучли рақобатда ғолиб келган эдилар. Чунки, уларнинг аризаларида баён этилган мавзулар, хусусан, бадиий асарлар, спорт ва соғлом турмуш тарзи, ахборот технологиялари, сўз ўйинлари ва бошқотирмалари ёрдамида инглиз тилини ўрганиш кабилар Британия Кенгаши вакилларида катта қизиқиш уйғотганди.

“Келажак Лингво” инглиз тили гуруҳи ўзларининг “Доно авлод” (“Infant prodigy”) лойиҳаларини яна бир бор намойиш этишга муяссар бўлдилар. Иштирокчиларнинг диққати видео лавҳа иштирокидаги тақдимотга бутунлай қаратилди. У ёшларга нафақат ўзларининг муваффақиятлари билан ўртоқлашиш, балки инглиз тилини лойиҳалар устида ишлаш орқали ривожлантириш яхши самара беришини кўрсатиш имконини берди. Тақдимотдан сўнг, саҳна инглиз тилида шеърлар айта оладиган ва актёрлик маҳорати бор ёшлар учун бўшатиб берилди. Иштирокчилар ўзлари ёзган ёки машҳур шоирлар қаламига мансуб бўлган шеърларни ёд олдилар. Келажк лингвонинг драма тўгараги фаоллари эса иккита саҳна кўриниши кўрсатиб бердилар. Маҳоратдан илҳомланганлар олқиши билан ўтган бу қисмга яна бир қарсакбоп давр якун ясади. Саидазиз Аъзамов томонидан уюштирилган “Бошқотирмалар мусобақаси” ғолиблари Британия Кенгаши ва “Келажак овози” ЁТМдан есдалик сорвғалари билан сийландилар.

Ижодкор ўқувчи ва талабаларнинг илиқ ва мазмунли даврасига айланган анжуман, тақдимотлар ўтказган қатнашчиларни тақдирлаш билан тугади. Тақдимотлар ўтказган ёшлар сертификатлар олишди ва бу уларнинг келгусидаги фаолиятида рағбатлантиради.